Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистон билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди
5 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шунингдек, президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги мунтазам мулоқотларни давом эттиришга ва яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Афғонистон билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишган эди.