Қорақалпоғистонда станциядаги пассажир поездида ёнғин содир бўлди — видео

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 4 август куни соат 13:29 да Қорақалпоғистон Қораўзак тумани «Қораўзак» станциясида турган вагонларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:30 да воқеа жойига етиб борган ҳамда ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб, 14:58 да тўлиқ бартараф этилган.

Таъкидланишича, ёнғин Қўнғирот йўли машина станциясига қарашли ишчилар ётоқхона сифатида фойдаланишга мўлжалланган, бошқа таркибдаги вагонлардан алоҳида турган вагонда содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар