Россиядан Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинган 600 млн сўмлик дори воситалари фош этилди

Дори маҳсулотларнинг тахминий суммаси 600 млн сўмни ташкил этган

Ўзбекистонда катта миқдордаги контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 1963 й.т. фуқаро ҳамда унинг икки нафар фарзанди томонидан дори воситалари сақлаб келинаётган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 3 та хонадон кўздан кечирилади.

Натижада, ушбу манзилларда «Бусерелин», «Волини», «Бикана», «Тирзетта» ва бошқа шу каби жами 29 турдаги 1330 қути контрафакт дори воситалари борлиги аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу маҳсулотларнинг тахминий суммаси 600 млн сўмни ташкил этади.

Маълум бўлишича, мазкур оила аъзолари дори воситаларини Россия Федерациясидан йўловчилар кўмагида кичик партияларда темир йўл ва ҳаво транспорти орқали олиб келиб, Тошкент шаҳрида сотиш билан шуғулланишган.

Ҳозирда аниқланган дори воситаларига нисбатан экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон