Ўзбекистонга АҚШдан 18 нафар фуқаро депортация қилинди
Дам олиш кунлари Тошкентга Америка Қўшма Штатларининг миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

1 август куни Тошкент халқаро аэропортига Америка Қўшма Штатларидан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳаво кемаси бортида миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Жараён доирасида фуқароларнинг шахсини аниқлаш, зарур сафар ҳужжатларини расмийлаштириш, ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш ҳамда уларнинг хавфсиз қайтарилишини таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилди, — дейилади хабарда.





