Япониядаги зилзила қурбонлари сони 35 кишига етди

120 дан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда

Япониянинг Кюсю оролидаги Кумамото префектурасида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди, 120 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Кумамото префектурасида камида 5,3 мингта хонадон ҳамон электр энергиясисиз қолмоқда.

Деярли 80 мингта хонадон ҳамон сув таъминотисиз қолмоқда, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Японияда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. У мамлакатда сўнгги йилларда юз берган энг кучли зилзилалардан бирига айланди.

Жаҳон