Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
14 июнь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида касаллик қайд этилиб, 1 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 14 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 113 (+300) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 15 нафари Жиззах вилоятида,
- 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 5 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 50 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 16 нафари Фарғона вилоятида,
- 8 нафари Хоразм вилоятида,
- 7 нафари Тошкент вилоятида,
- 149 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Таъкидланишича, кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
- Андижон вилоятида 21 нафар,
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 20 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 26 нафар,
- Навоий вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 19 нафар,
- Самарқанд вилоятида 17 нафар,
- Сирдарё вилоятида 22 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
- Фарғона вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 22 нафар,
- Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99 986 (+253) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 709 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 418 нафар бемор даволанмоқда.