Анвар Ирчаев Инвестиция Институтлари Миллий Уюшмасининг янги раиси этиб тайинланди

Мазкур лавозимда у тўрт йил давомида ИИМУга раҳбарлик қилган Баҳодир Атахановни ўрнини эгаллади.

Инвестиция Институтлари Миллий Уюшмаси (ИИМУ) аъзолари ва янги сайланган раис Анвар Ирчаев билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Уюшманинг ривожланиш режаси, янги иштирокчиларни жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси капитал бозори ислоҳотларида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Анвар Ирчаев Инвестиция Институтлари Миллий Уюшмасининг янги раиси этиб тайинланди – капитал бозори соҳасида тажрибали мутахассис бўлиб, ИИМУ раиси лавозимига тайинланди. У тўрт йил давомида Уюшмага раҳбарлик қилган Баҳодир Атахановни ўрнини эгаллади.

Ўз меҳнат фаолияти давомида Анвар Ирчаев қуйидаги муҳим лавозимларда ишлаган:

• «Allianz AG» суғурта компаниясининг вице-президент ёрдамчиси;

• «Deutscher Investment Trust» МЧЖнинг мижозларга хизмат кўрсатиш ва маркетинг бўлими раҳбари;

• «Dresdner Kleinwort Wasserstein» акциядорлик капитали бозорларида фаолият юритувчи гуруҳ аъзоси, корпоратив мижозлар учун акциядорлик капиталини жалб қилиш билан шуғулланган.

Анвар Ирчаев шунингдек, «Orient Capital Management» компаниясининг ҳам муассиси ва директори, «Universalbank» кузатув кенгаши раиси ва акциядорларидан бири, шунингдек, Теам Университетининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Ўз нутқида янги раис ИИМУ аъзоларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, стратегик мақсадларга эришиш, бозор иштирокчилари билан ҳамкорликни яхшилаш ва капитал киритиш ривожи ҳамда бозорга ишончни оширишга хизмат қилувчи янги ташаббусларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

ИИМУ ўз фаолиятини кенгайтириш ва бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш учун профессионал ҳамжамият ва бозор регуляторлари кўмагига таяниб, фаол иш олиб боришни давом эттиради.

Янгиликлар