АҚШ ва Мексика чегарасида отишма юз берди

АҚШ ва Мексика чегарасида чегарачилар ва муҳожирлар ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Маълум қилинишича, бир гуруҳ ноқонуний муҳожирлар чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган, бироқ АҚШ чегара қўриқлаш хизмати ходимлари ўт очган ва уларни тўхтатган. 

Отишма оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Отишма АҚШ ва Мексика ўртасидаги Фронтон ороли яқинида юз берган. У ердаги жиноий фаолият туфайли Фронтон “Картел ороли” деб ҳам аталади. Чегарачилар билан отишмага киришган муҳожирлар наркокартел аъзолари бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Жаҳон