АҚШдаги мактабда ўсмир отишма уюштирди

АҚШнинг Теннеси штати Нешвилл шаҳридаги мактабда ўсмир йигит отишма уюштирди. Ҳужум оқибатида ўқувчи қиз ҳалок бўлди, яна бир ўқувчи яраланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 ёшли йигит Аntiох ўрта мактаби ошхонасида 16 ёшли қизга қарата бир неча маротаба ўқ узган. Кейинчалик у ўз жонига қасд қилган. Полиция ҳужум уюштирган ўсмир Соломон Ҳендерсон эканини аниқлаган.

Отишмада жабрланган ўқувчи йигит қўлидан жароҳат олган ва даволаниб, қўйиб юборилган. Яна бир йигит эса юзидан жароҳат олган, аммо унга ўқ тегмаган. Улар тўғридан тўғри ёки тасодифан Ҳендерсон томонидан нишонга олингани номаълум.

“Шу пайтгача ўтказилган тергов Ҳендерсон ва отишма қурбонлари ўртасида бирор алоқа борлиги аниқламади. Эҳтимол, улар ошхонада унинг тасодифий нишонига айланган”, дейилади Нешвилл полицияси баёнотида.

Жаҳон