АҚШда самолёт қулаб тушди
АҚШнинг Калифорния штатида самолёт тижорат биносига қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, оқибатда 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
10 киши тан жароҳати билан шифохонага етказилган. Қолган 8 киши ёрдам кўрсатилгач, қўйиб юборилган. Федерал Авиация ma’lumotlariga кўra, бир двигателли Van’s RV-10 самолёти ҳалокатга учраган.
Расмийлар ҳалокат қандай содир бўлгани ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Шунингдек, 2 киши ҳалок бўлган ва бортдаги бошқалар ҳақида маълумотлар номаълум.
Самолёт қулаган ҳудуддаги бинолардан одамлар эвакуация қилинган ва ҳалок содир бўлган жойдан одамлар узоқроқ туриши сўралмоқда.
Аввалроқ, Қозоғистонда содир бўлган авиаҳалокат ва унинг тафсилотлари ҳақда хабар берган эдик.