АҚШда камида 20 киши сув тошқини ва торнадо қурбони бўлди

АҚШда камида 20 киши сув тошқини ва торнадо қурбонига айланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти (10 киши) Теннесси штатига тўғри келади. Селмер шаҳрида содир бўлган кучли торнадо оқибатида ҳам фуқаролар ҳалок бўлишган.

Жоржия штатида гольф майдонида дарахт қулаб, икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. Кентукки штатида тўққиз ёшли бола автобус бекатига йўл олаётганида сув оқимига тушиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.

Жами 10 та штатда 90 дан ортиқ торнадо қайд этилгани маълум қилинди.

Кучли ёмғирлар марказий штатларда вайронкор сув тошқинларини келтириб чиқарди. Огаё водийсидан Техас жануби-шарқигача бўлган ҳудудда 41 миллион киши хавф остида қолди. Арканзас, Миссури, Теннесси ва Миссисипи штатларида тошқинлар туфайли энг юқори хавф даражаси эълон қилинди.

Жаҳон