АҚШда содир бўлган кучли бўрон оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
АҚШга содир бўлган бўрон оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп хабар берди.
Жанубий ва Ўрта Ғарбдаги кўплаб штатларга ёпирилган кучли торнадо ва бўронларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. 36 нафар бегуноҳ инсон ҳаётдан кўз юмди, дея Америка раҳбари Truth Social ижтимоий тармоғида ёзма равишда маълум қилди.
Хорижий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, табиий офат қурбонлари Алабама, Арканзас, Миссури, Канзас, Миссисипи, Оклахома ва Техас штатлари аҳолиси бўлган. Вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш ва маҳаллий ҳокимиятга ёрдам кўрсатиш учун АҚШ Миллий гвардияси бўлинмалари Арканзасга юборилди.
Торнадо, чанг бўронлари ва 100 дан ортиқ ўрмон ёнғини ўчоқларини келтириб чиқарган табиий офат 100 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудга таъсир кўрсатди.