АҚШдаги ноқонуний ўзбекистонлик мигрантлар Коста Рикага депортация қилинади
АҚШ мамлакатдаги 200 дан ортиқ ҳиндистонлик ва марказий осиёлик ноқонуний мигрантларни Коста Рикага юборади. Бу ҳақда Коста Рика президенти маъмуриятига таяниб, The New York Times хабар берди.
Одамларнинг биринчи гуруҳи шу чоршанба куни (19 февраль) мамлакатга етиб келади. Коста Рика уларга ўз мамлакатларига етиб боришда кўприк вазифасини ўтайди. Ҳукумати 200 нафар ноқонуний муҳожирни ўз мамлакатига қайтаришда Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди, дейилади Коста Рика президенти маъмуриятин эълонида.
Ҳукуматнинг аниқлик киритишича, Марказий Осиё ва Ҳиндистондан келган ноқонуний шахслар тижорат рейслари орқали олиб келинади, шундан сўнг улар Корредорес кантонидаги мигрантларга хизмат кўрсатиш марказига жойлаштирилади.
Жараён тўлиқ АҚШ ҳукумати томонидан Халқаро миграция ташкилоти назорати остида молиялаштирилади, бу агентлик муҳожирларнинг мамлакатда бўлиши давомида уларга ғамхўрлик қилади, дейилади хабарда.
20 январь куни Дональд Трамп инаугурация нутқида Америка ҳудудига ноқонуний киришни тўхтатишга ва миллионлаб муҳожирларни экстрадиция қилишга ваъда берган. Шунингдек, жанубий чегарадаги вазият туфайли умуммиллий фавқулодда ҳолат жорий қилган.