АҚШга юбориш эвазига $40 минг олган шахс ушланди

Тошкентда Америкага ишга юборишни ваъда қилиб пул олган шахс қўлган олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Унга кўра, фуқаро Н.М фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали АҚШга бориши учун виза олишни ваъда қилган. Эвазига эса $40 минг олган пайтида ашёвий далил билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Тошкент