Саудия Арабистонида ҳибсга олинган 19 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
12−14 март кунлари Саудия Арабистонидан 19 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, улар мамлакатга туристик визалар билан келган, бироқ зарур рухсатномаларни олмасдан ишга жойлашиш мақсадида мамлакатда қолган. Ҳибсга олинганлар орасида 20 ёшга тўлмаганлар ҳам бор.
Улардан баъзилари қариндошларига хабар бермасдан саёҳатга чиққани оилаларда ташвиш ва фаол қидирувга сабаб бўлган.
Хорижга чиқишни режалаштираётган барча фуқароларимизга қабул қилувчи давлат қонунчилигини олдиндан ўрганишни, маҳаллий анъана ва меъёрларни ҳурмат қилишни, шунингдек, қонуний бўлиш ва ишга жойлашиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлашни қатъий сўраймиз. Бундан ташқари, турли вазиятларда мулоқот қилиш учун мезбон давлат тилининг асосларини ўрганиш тавсия қиламиз, — дея қайд этди элчихона.
Саудия Арабистонида қийин вазиятларга дуч келганлар Ар-Риёд шаҳридаги элчихона ёки Жиддадаги бош консулхонага мурожаат қилишлари эслатилди.