Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди
Ўзбекистонда ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик мониторинг маркази.

Бугун, 20 февраль куни маҳаллий вақт билан 18:09:58 да Афғонистоннинг Бағдлон вилоятида юз берган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди.
Хусусан, унинг магнитудаси 6,0 ни, чуқурлиги эса 76 км ни ташкил этган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш ҳолати:
• Сурхондарё вилоятида — 2–3 балл, 246 км;
• Қашқадарё вилоятида — 2 балл, 464 км.





