Сурхондарёда Қизил китобга киритилган «Бухоро тоғ қўйи» ноқонуний овланди
Сурхондарё вилояти, Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида Қизил китобга киритилган ноёб ҳайвон ноқонуний равишда овлангани аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Хусусан, ўтказилган рейд давомида фуқаро Т.И. ўзига тегишли ов қуроли билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган бир бош «Бухоро тоғ қўйи»ни ноқонуний равишда овлаганлиги маълум бўлди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси «Ов қилиш ва ов хўжаликлари тўғрисида»ги ҳамда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар талаблари бузилган.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида, Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 7-декабрдаги 649-сонли қарори иловасига кўра, ҳайвонот дунёсига 412 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





