Тошкент халқаро аэропортида фуқароларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган аёллар ушланди

Тошкент шаҳрида фуқароларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган икки аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, Давлатобод тумани ва Наманган шаҳрида яшовчи икки нафар аёл жиноий тил бириктирган. Улар ёш ва ажрашган аёлларни қидириб топиш билан шуғулланган.

Улардан бири Янги Наманган туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли аёлнинг ишончига кириб, унга юқори маошли иш таклиф этишни ваъда қилган.

Натижада, гумонланувчилар Тошкент халқаро аэропортида аёлни Анқарага фоҳишалик мақсадида жўнатишга уринган пайтда қўлга олинган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон