Рақобат қўмитаси авиакомпаниялар хизмати сифати бўйича 240 га яқин мурожаатларни ўрганди

2024 йил давомида республикамизда фаолият олиб бораётган авиакомпанияларнинг хизмат сифати бўйича 240 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 220 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди, дея хабар бермоқда Рақобат қўмитаси.

Мисол ўрнида, фуқаро С.Т. «Тошкент – Наманган» йўналишида 24-noyabr куни HY-93 рейсига электрон чипта харид қилган. У 06:00 да аЭропортга етиб борган, бироқ парвоз аввалига 09:20, сўнг 10:20 га кўчирилган. 5 соат кутиш залида қолиб кетган йўловчиларга дам олиш хонаси, овқат ва ичимлик суви таклиф этилмагани сабабли шикоят йўллаган.

Ўрганиш натижасида Uzbekistan Airways HY-93 рейси об-ҳаво ёмонлиги сабабли 5 соат 54 дақиқа кечикканини тасдиқлади. Шу сабабли 22 нафар йўловчига чипта пули қайтариб берилди.

Ўзбекистон