Австрияда мактабдаги отишмада бир нечта одам ҳалок бўлди
10 июнь куни Австриянинг Граз шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада бир нечта одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Хабарда полиция сешанба куни эрталаб мактаб ҳудудида ўқ овозлари эшитилгач, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борганини маълум қилгани келтирилган.
Хозирда полиция амалиёти давом этмоқда… Ҳодиса жойига боришга сабаб бинода отишма содир бўлгани ҳақидаги хабар бўлди, — дейилади полиция томонидан Х ижтимоий тармоғида берилган баёнотида.
Австрия Ички ишлар вазирлиги отишма оқибатида бир нечта қурбон бўлгани ҳақида маълумот берди, аммо аниқ сонини очиқламади. Аммо маҳаллий ОАВ камида 8 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.
Ҳозирча жабрланганлар сони ёки ҳужумчининг ҳолати ҳақида расман маълумот берилмаган.