Автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Боливиянинг Потоси шаҳрида автобуснинг дарага қулаши оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб ёзади La Razon газетаси.
Сан-Хосе компаниясининг транспорт воситаси Орурога кетаётган эди. Автобус тахминан 800 м баландликдан дарага қулаган.
ЙТҲ оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилди,» — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг таъкидлашича, қурбонлар ва жабрланганлар сони ўзгариши мумкин.