Тошкентда туннел йўлида тиргак деворнинг қулаши туфайли айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди
Тошкентда Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси атрофидаги туннел йўлида тиргак деворнинг ўпирилиб тушиши сабабли автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан ўзгартиришлар:
• 49-сонли автобус йўналишининг ТТЗ АШБ томон ҳаракати Т.Малик, Шўртепа-2, Шўртепа, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;
• 128-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Т.Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;
• 149-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Мингбулоқ, Ш.Бурхонов, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади.
Кўчаларда транспорт тирбандликлари ортиши ва йўллардаги чекловлар натижасида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги билдирилди.
Ушбу ўзгартиришлар сабабли, йўналишлардаги автобуслар оралиқ интервал вақти режадагидан ортиши ҳолатлари юзага келиши эҳтимоли мавжудлиги хам таъкидланди.





