Тошкентда қор ёғиши сабабли автобуслар ҳаракатида кечикишлар бўлиши мумкин
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар йўналишларида белгиланган жадвалдан кечикиши, жумладан ҳаракат оралиқларининг узайиши кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар бермоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларининг кўча-йўлларда ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли, айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин, — дейилади хабарда.
Шунингдек, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларда, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралди.





