Тошкентда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида янги қурилаётган турар-жой биноларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, Юқори Қорақамиш кўчасида жойлашган янги қурилаётган турар-жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисидаги хабар 13 март куни соат 11:08 да шаҳар ФВББга берилган.
Шундан сўнг, қутқарув экипажлари соат 11:09 да айтилган манзилга етиб борган. Ёнғин соат 11:16 да қуршаб олиниб, соат 11:19 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди.
Ҳодиса натижасида, турар жой биноси иккинчи қаватида қурилиш материаллари ёниб зарарлангани таъкидланди.





