Ўзбекистонлик «табиб» Иқбол Солиев Озарбайжондан чиқариб юборилди
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида қўлга олинган ўзбекистонлик «табиб» Иқбол Солиевга нисбатан тегишли чора кўрилди, деб Lent.az хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Солиев Bİ-ES VİP эстетик марказида беморларни қабул қилаётгани маълум қилинган эди. Хусусан, у фуқароларни бир сеанс учун 60 манат эвазига қабул қилган.
Маълумотларга кўра, Иқбол Солиевга нисбатан полиция бошқармаси томонидан қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўрилган.
Шундан сўнг, уни мамлакатдан чиқариб юбориш таъминланган.





