Исроилда учта автобус кетма-кет портлади

Исроилнинг Тель-Авив жанубидаги Бат-Ям шаҳрида 20 февраль куни кечқурун автотураргоҳда турган учта автобус портлаб кетди. Яна иккита портловчи қурилма зарарсизлантирилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Бат-Яма маъмурияти автобуслар портлашдан бир дақиқа олдин тўхташ жойига етиб келганини маълум қилди.

5 килограммдан портловчи модда бўлган барча бешта бомбанинг таймерлари 21 февраль куни эрталаб бир вақтнинг ўзида ишга тушиши учун дастурлаштирилган, дейилади хабарда.

Исроил хавфсизлик хизматидаги манбага кўра, кейинроқ полиция Бат-Ям ва Холон шаҳарларидаги автобуслардан яна тўртта портловчи қурилма топган. Расмийлар содир бўлган воқеани «стратегик теракт» содир этишга уриниш деб ҳисобламоқда. Терговда Исроил мудофаа армияси умумий хавфсизлик хизмати билан биргаликда иштирок этмоқда.

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, камида битта ишламаган портловчи қурилмада «Тулкармдан қасос» ёзуви топилган — Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги шаҳар, у ерда Исроил армияси 21 январдан бери «Темир девор» номи остида кенг кўламли операция ўтказмоқда.

Жаҳон