Олмалиқ ва Термиз учун ўнлаб замонавий автобуслар харид қилиниши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Олмалиқ (Тошкент вилояти) ва Термиз (Сурхондарё вилояти) учун ўнлаб янги автобуслар харид қилинади.

Куни кеча Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг Zhongtong Bus Holdings компанияси, CIB банки ва SINOSURE суғурта ташкилоти вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Томонлар Олмалиқ, Термиз ва Тошкент шаҳарлари учун замонавий автобуслар харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хабарда таъкидланишича, Олмалиқ учун 83 та, Термиз учун 100 та замонавий автобус сотиб олиш орқали аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш кўзда тутилган.

Музокаралар давомида бошқа вилоятларда ҳам замонавий автобуслар харид қилиш учун кредит ва лизинг шартларини соддалаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Қарорлар