Чилонзор туманидаги автомобил устахонасида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги автомобил таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Жумладан, 19-мавзеда жойлашган дўконда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар 21 январ куни соат 12:51 да келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажи соат 12:55 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:03 да қуршаб олинган ва соат 13:08 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги билдириб, манзилда портлаш юз бермагани таъкидланди.





