Қаҳрамонлар орамизда: аёл-курьерлар ҳикоялари
Аёллар ҳаммасига қодир — улар яратади, зафар қозонади, илҳомлантиради.
Аммо барча кучли аёллар шов-шувли ютуқларга эришмаган, улар ҳақида китоблар ёзилмаган ёки экранларда кўрсатилмаган. Ҳақиқий қаҳрамонлар орамизда: улар ҳар куни оиласи ҳақида ғамхўрлик қилади, фарзандларини тарбиялайди, меҳнат қилади ва имконсиз тўсиқлар йўқлигини исботлайди.
Ушбу кучли аёллар орасида курьерлар ҳам бор. Халқаро Хотин-қизлар куни арафасида Uzum Tezkor хизмати ҳаётимизни осон ва қулайроқ қилиш учун ҳар куни меҳнат қилаётган аёл-курьерлар ҳикоялар билан бўлишди.
Нилуфар, Самарқанд
Нилуфар ва унинг турмуш ўртоғи ҳақиқий жамоа – улар биргаликда оиласи ҳақида ғамхўрлик қилади ва жажжи ўғлини тарбиялайди. Бир йил аввал Нилуфар оила бюджетига ўз ҳиссасини қўшиш учун курьер бўлиб ишга кирган.
Скутер сотиб олгач, курьерлик соҳасига қизиқиб қолдим. Илк кунларданоқ етказиб бериш менга завқ бағишлай бошлади — кутилмаган йўналишлар ва янги таасуротлар. Шаҳарни яхши билмаганлигим туфайли қийинчиликларга дуч келган бўлсамда, курьерлик билан шуғулланишни давом эттирдим. Сабаби менга ушбу соҳада ишлаш ёқади, айниқса, овқат етказиб берганимда одамларнинг позитив ҳиссиётлари мени руҳлантиради. Ушбу лаҳзаларда мен фойдали иш қилаётганимни ҳис қиламан.
Аввалига асосий ишим бор эди. Сўнг турмуш ўртоғим билан иссиқхонада кўкат етиштиришга қарор қилдик, шунинг учун асосий ишимни қолдирдим. Ҳозир кунига икки-уч соат етказиб беришда ишлайман. Турмуш ўртоғим мени ҳар доим қўллаб-қувватлайдилар ва ўзимни урунтириб қўймаслигимга ҳаракат қиладилар.
Бир куни фойдаланувчининг кутилмаган меҳрибонлигига дуч келдим:
Мижоз буюртмани аёл киши етказиб берганидан ҳайратланди. Зинадан тушиб бўлганимдан сўнг қўнғироқ қилиб, чойчақа бермоқчилигини айтиб қолди. Мен аллақачон кетиб бўлганимни айтганимда, чойчақани деразадан ташлашни таклиф қилди. Шу тариқа 10 минг сўм ва иккита конфетни чойчақа тариқасида деразан ташлашди. Кутилмаган, аммо ёқимли ҳолат.
Покиза, Тошкент
Покиза уч қизини тарбиялайди. Шу билан бирга у жаҳон бухгалтерияси бўйича таълим олиб, онлайн тарзда бухгалтерия ишлари билан шуғулланади. Қўшимча даромад олиш учун курьерлик сменаларига чиқиб туради.
Бошқа курьерлар ва ресторан ходимлари аёл курьерларга ҳурмат билан муносабатда бўлишади: буюртмаларни қабул қилаётганимизда, навбатсиз ўтказиб юборишада, сумкани кўтаришга ёрдам беришади. Фойдаланувчилар ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишади, масалан подъезд қоронғу бўлса, буюртма учун ўзлари чиқишади, тор кўчаларда машинани буриб олишга йўналиш кўрсатиб туришади.
Баъзида мендан нега бошқа иш билан шуғулланмаслигимни сўраб қолишади. Лекин менга курьер бўлиб ишлаш ёқади. Бу соҳа ҳисоботлар ва ҳужжатлардан чалғишга, муҳитни алмаштиришга имкон беради.
8-март муносабати билан Uzum Tezkor барча аёл курьерларни совғалар билан табриклади. Бундан ташқари, курьерларни қўллаб-қувватлаш учун тўғридан-тўғри иловада нақдсиз шаклда чойчақа қолдириш мумкин.