Тошкентнинг айрим кўчалари 1 ойдан ортиқ муддатга ёпилди

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида кўчалар тўсиб қўйилади.

2024 йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача транспорт ҳаракати қуйидагилар билан чекланади:

— Зарафшон кўчасининг «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси қўриқлаш пости ва Матбуотчилар кўчаси ўртасидаги қисмида;

— Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисмида;

— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси билан чорраҳасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисмида.

Тошкент