БААдан қидирувдаги 12 нафар ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) қидирувда бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, уларнинг уч нафари томонидан турли жиноятлар содир этилгани аниқланиб, топширилиши расмий тасдиқланган.

Ўзбекистон ва Абу-Даби шаҳридаги Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда жиноят содир этганликда гумонланаётган ва қидирувда бўлган шахслар рўйхати билан ўзаро ахборот алмашилган.

Учрашув якунида 12 нафар қидирувдаги шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича келишувга эришилган.

Ўзбекистон