Марказий банк «Янги банк»нинг лицензиясини чақириб олиб, унинг фаолиятини тугатишни белгилади

«Янги банк» акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг 15 январдаги қарорида кўзда тутилган.

Мазкур қарор банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар етарли даражада самара бермагани, жумладан, устав капитали миқдорини қонунчиликда белгиланган энг кам талаблар даражасига етказилмаганлиги, шунингдек, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган айрим талаблар бажарилмаганлиги сабабли қабул қилингани таъкидланди.

Натижада, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ, банк фаолиятини ўрнатилган тартибда тугатиш белгиланди ҳамда тугатиш комиссияси тайинланиб унга тугатиш ишларини бошқариш ваколатлари ўтказилди.

Ўзбекистон