Ўзбекистоннинг олти вилоятида қор кўчиш хавфи эьлон қилинди

Ўзбекистоннинг олти вилоятида фуқаролар қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирилди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жумладан, 16-19 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида шу жумладан:

• Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

• Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

• Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

• Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

• Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

• Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эьлон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Ўзбекистон