Байден Трампни сиёсий қамоққа олишга чақирди

АҚШ президенти Жо Байден республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампни «сиёсий қамоққа олиш»га чақирди. Бу ҳақида Fox News хабар бермоқда.

У Трампнинг ҳокимият тепасига келишининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида ўйлашни таклиф қилди.

Биз уни қамоққа олишимиз керак. Сиёсий қамоққа олиш керак. Уни йўқ қилиш керак, деди Байден Демократик партиянинг тадбирида.

Байден Олий суднинг Доналд Трамп дахлсизлиги ҳақидаги қарорини инобатга олган ҳолда, «ўзи учун хавф туғдиради деб ҳисоблаган одамни жисмонан йўқ қилиш» ҳуқуқига ишончи комил эканини айтди.

Агар беш йил олдин айтганимда, мени қамаган бўлардингиз. Демократиямиз хавф остида. Агар Трамп бу сайловда ғалаба қозонса нима бўлишини ўйлаб кўринг, дея қўшимча қилган.

Доналд Трампга 4 та жиноий иш бўйича жами 91 та айблов қўйилган. Энг оғир айбловлар учун жазо 20 йилгача қамоқ ҳисобланади. Айбловлар йиғиндисига кўра, сиёсатчини 700 йилдан ортиқ қамоқ жазоси кутмоқда. Республикачи жиноий таъқибни демократлар томонидан унинг Оқ уйга қайтишига тўсқинлик қилишга уриниш деб ҳисоблайди.

Жаҳон