Ўзбекистонликлар 8-март муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади
Ўзбекистонда 8 март — Хотин-қизлар куни шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.
Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.
Шундай қилиб:
— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.