Устоз ва мураббийлар учун атиргуллар: байрам кунлари гул етказиб беришга талаб қандай ўзгаради
Устоз ва мураббийлар куни арафасида Uzum Tezkor хизмати орқали гул етказиб беришга бўлган талаб олдинги ҳафтага нисбатан 20%га ошди.
Кўплаб юртдошларимиз ўз танловларини қизил атиргулларда тўхтатишди. Шунингдек, пион атиргулларидан ясалган гулдасталар ҳамда қаҳва билан бирга совға қилинадиган гуллар ва сумка шаклидаги антиқа композициялар эътибордан ҳоли қолмади.
Гулдасталарни тезкор етказиб бериш эвазига қулай буюртма қилиш имконияти тобора кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилмоқда. Бу ҳар байрамда гулдаста буюртмаларининг ошиб бораётганида яққол акс этган. Масалан, янги ўқув йили бошланишидан уч кун олдин Uzum Tezkor орқали гул буюртмалари сони ўтган ҳафтага нисбатан икки баробарга кўпайган.
Бунда талабнинг энг юқори чўққиси 3 сентябрга тўғри келди. Ушбу кўсаткич бир ҳафта олдингига нисбатан деярли 5 баробарга кўп. Талабнинг ўсишига аҳоли орасида турли тоифадаги товарларни онлайн харид қилиш одати шаклланиб бораётганлиги ва Uzum Tezkor ҳамкорларининг ассортименти кенгаётганлиги таъсир этмоқда.
1-октябрь — Устоз ва мураббийлар куни мусобати билан Uzum Tezkor хизмати гулдасталарга 15% гача, шоколадли совға тўпламларига – 30% гача чегирма таклиф қилмоқда. Иловада гул дўконлари нафақат бежирим композициялар, балки парфюм, табрикномалар, юмшоқ ўйинчоқлар, вазалар ва сувенирлар етказиб беришлари мумкин.