Исроилнинг Байрутга ҳужуми оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий қисмига ҳаво зарбаси берди. Натижада камида тўрт киши ҳалок бўлиб, етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, уч қаватли турар-жой биноси ҳужумга учраган. Ҳалок бўлганлар орасида «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи аъзоси ҳам бор. Унинг исми ҳозирча ошкор қилинмаган.
Ҳозирда воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган. Қутқарувчилар жароҳатланганларга ёрдам кўрсатмоқда ва одамларни хавфсиз жойга кўчириш ишлари давом этмоқда.