Тошкентдаги кучли ёмғирлар «Чорсу» метроси фаолиятига таъсир кўрсатмаган

Тошкент шаҳрида 3 май куни кузатилган кучли ёғингарчилик «Чорсу» метро бекатида сув йиғилишига олиб келди. Вазият юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тушунтириш берди.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир натижасида сув оқимлари метро бекати томон оқиб келаётгани акс этган кадрлар тарқалди. Таъкидланишича, сувнинг катта қисми ирригация-дренаж тизими орқали табиий равишда чиқиб кетган.

Шундан сўнг, сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси куч ва воситалари жалб этилган. Метро бекати штат режимида ишлагани ва поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатлангани билдирилди.

Ўзбекистон