Нигерияда бензин ташувчи автомобиль портлаши оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

ТАСС хабар беришича, Нигерияда бензин ташувчи машина портлаши натижасида камида 86 киши ҳалок бўлган.

Ҳодиса 19 январь куни Дикко аҳоли пунктидаги автомагистралда юз берган. 60 тонна ёнилғи ташиётган бензин ташувчи машина аварияга учраб, ағдарилиб кетган.

Шундан сўнг бошқа бензин ташувчи машина келиб, унинг ичидаги ёнилғини кўчириб олишга киришган.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жой атрофига одамлар тўпланиб, тўкилган ёнилғини йиғишга уринишган. Айнан шу пайтда портлаш юз берган.

Ҳодиса жойида вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда. Жабрланганлар маҳаллий шифохоналарда тиббий ёрдам олмоқда.

Жаҳон