АИ-80 бензинни сотувга чиқармасдан, ўзида сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) ўтказилган назорат тадбирларида қонунбузарликлар аниқланган.

Қайд қилинишича, Андижон вилоятидаги 5 та АЁҚШ томонидан биржа савдоларида харид қилинган АИ-80 маркали автобензин ҳеч қандай сабабларсиз сотувга чиқармасдан сақлаб турилган, ҳамда фаолият кўрсатмаётган шохобчаларга йўналтирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу «заправка»ларнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.

Ўзбекистон