Сурхондарёда 1 киши бозорда пичоқланиб вафот этди
Шўрчи туманида эркак кишининг оммавий равишда пичоқлаб ўлдирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.
Воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, марҳумнинг ўз турмуш ўртоғи кўз ўнгида беш киши томонидан пичоқлаб ўлдирилгани айтилган. Аёлнинг сўзларига кўра, ушбу шахслар уларнинг оиласига бир неча маротаба ўлдириш билан таҳдид қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очилган. Дастлабки тергов доирасида икки нафар гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Иш вилоят прокуратураси назоратига олинган.