Бухорода ноқонуний газ истеъмоли аниқланди

Бухоро вилоятида жойлашган нонвойхона 530 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» вилоят ҳудудий бошқармаси хабар берди.

Назорат тадбири давомида Гала Осиё шаҳри, Буюк Ипак йўли кўчасида фаолият юритаётган «С. Р. Р» якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нонвойхона газ ҳисоблагичидан четлаб ўтган ҳолда тармоққа уланиб, табиий газдан рухсатсиз фойдаланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро