Тошкентдаги кўчалардан бирида ҳаракат чекланиши маълум қилинди

Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасида капитал таъмирлаш ишлари сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2 июль соат 12:00 дан 5 июль соат 08:00 га қадар Содиқ Азимов ва Ўзбекистон овози кўчалари кесишмасида транспорт ҳаракати тўхтатилади.

Аҳоли учун муқобил йўналишлар таклиф этилган:

• Мустақиллик шоҳ кўчасидан ҳаракатланаётган ҳайдовчилар Махатма Ганди кўчасига ўтиб, орқага қайрилишлари мумкин;

• Маҳтумқули кўчасидан келаётганлар эса Содиқ Азимов кўчасининг Ўзбекистон овози кўчасига туташ қисмидан қайрилиб олишлари мумкин.

Қурилиш ишлари кун-у тун икки сменада олиб борилади.

Расмийлар юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳаракат тез орада қайта тикланишини билдирган.

Янгиликлар