Чилонзорда Lacetti машинаси тўқнашувдан сўнг ёниб кетди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, бир киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 21-октабр куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган.
Аниқланишича, Lacetti ва Cobalt русумли автомашиналари тўқнашиб, Lacetti автомашинасида ёнғин юзага келган.
ЙТҲ натижасида Cobalt автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.