Япония бош вазири лавозимига илк бор аёл тайинланди
Япония парламенти Япония Либерал-демократик партияси (ЛДП) раҳбари Санаэ Такаити мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.
Янги бош вазир номзодини парламент аъзоларининг кўпчилиги қўллаб-қувватлади. Такаити Япония тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.
Такаитини қуйи палатадаги 237 депутат қўллаб-қувватлади. У фақат иккинчи турда юқори палатада керакли миқдордаги овозларни қўлга кирита олди.
Маълумот учун, 64 ёшли Санае Такаити Либерал-демократик партиядаги энг тажрибали ва таниқли сиёсатчилардан бири. У 1961 йилда Нара шаҳрида туғилган.
Шунингдек, у Кобэ университетининг иқтисод факультети ва Мацусит давлат бошқаруви олий мактабини тамомлаган.