Қўқондаги кўп қаватли уй портлашида бир кишининг жасади топилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди. ФВВ матбуот хизматида маълум қилишларича, вайроналар орасидан бир нафар шахснинг жасади аниқланган.

ФВВ қутқарувчилари томонидан Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатларини бартараф этиш жараёнида жисмлар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилди, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бўстон МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар 25-февраль куни соат 14:47 да келиб тушган.

Ўзбекистон