Самарқандда газ қуйиш шахобчаси ўт ичида қолди
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида, автомобилларга газ қуйиш шахобчасида катта ёнғин содир бўлиб, бир нечта машиналар зарар кўрди. Бу хакда фавкулодда вазиятлар вазирлиги мабуот хихмати хабар беради.
ФВБга ёнғин ҳақида маълумот 10 август куни соат 22:00 да келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да қуршаб олинган ва соат 22:30 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида «Kia Bongo», «Damas» ва «Gentra» русумли автомобиллар зарарланган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаганлиги айтилмоқда.