Ўзбекистонда мактаб битирувчилари сони эълон қилинди

11 мингдан ортиқ 11-синф битирувчилари олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланади

Жорий йилда Ўзбекистондаги 10 193 та мактабда 11-синфни 472 436 нафар ўқувчи, 9-синфни эса 621 894 нафар ўқувчи битирмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 9-синф битирувчиларининг 605 408 нафарига оддий, 16 486 нафарига аъло даражали шаҳодатнома берилади.

Шу билан бирга, 11-синфларнинг 2 047 нафари кумуш ва 9 731 нафари олтин медал билан тақдирланади.

Ўзбекистон