Тошкент марказида BMW машинаси ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида БМW русумли автомобил ёниб кетди, деб хабар қилди шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Хусусан, Алишер Навоий кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида хабар 21 январ куни соат 12:51 да келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:54 да етиб бориб, ёнғин соат 00:57 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги билдирилди.

Ўзбекистон