Чегарадан 7 кг олтинни $5 минг пора эвазига олиб ўтишни ваъда қилган божхона инспектори ушланди
Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона пости инспектори пора билан қолга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хусусан, инспектор хизмат мавқеидан фойдаланиб, Тошкент туманида яшовчи, фуқаронинг 7 кг олтин қимматбаҳо металларини Қозоғистон Республикасидан чегара божхона пости орқали декларацияда кўрсатмасдан ва божхона назоратидан яширган ҳолда ўтказиб беришни ваъда қилади.
Мансабдор шасх Чирчиқ шаҳрида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда божхона ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.